"Челси" коронавирус пандемияси туфайли бир нечта футболчилар билан шартномаларни узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди, деб хабар берди The Telegraph.

Клуб вингер Виллиан ва ҳужумчи Оливье Жиру билан янги шартномаларни муҳокама қилишни кейинга қолдирди. Шу қаторда, дарвозабон Вилли Кабальеро ва ярим ҳимоячи Педронинг битимлари ўз ниҳоясига етади.

АПЛда ўйинлар қайси санадан бошланиши аниқланмагунича, Лондон клуби футболчилар билан битим имзоламоқчи эмас. Бундай ҳолда, Педро жамоани тарк этиш эҳтимоли катта.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги футболчиларнинг шартномалари муддати 30 июнь куни тугайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)