“Челси” футболчисига икки гранд харидор

“Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Германиялик футболчига “Барселона” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Энди футболчи вакиллари билан ПСЖ ҳам музокараларни бошлади. Фрэнк Лэмпард 27 ёшли футболчини жорий мавсумда майдонга туширмаяпти. “Барселона” ва ПСЖ юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Парижликлар Рюдигерни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олмоқчи. “Челси” эса уни бира тўла сотиб юборишни истамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)