"Челси" АПЛнинг 9-турида "Ньюкасл"ни (2:0) мағлуб этди.

Лондонликлар кетма-кет тўртинчи сафар учрашувида гол ўтказмади.

Аввалроқ, жамоа "Бёрнли" (3:0), "Краснодар" (4:0) ва "Манчестер Юнайтед" (0:0) билан баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганди.

Ушбу баҳсларнинг барчасида "аристократлар" билан сентябрь ойида битим имзолаган Эдуар Менди дарвозани қўриқлади.

Сўнгги бор, 2014 йилда Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Челси" сафарда кетма-кет 5 та баҳсда "қуруқ ўйин" ўтказганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)