Чарльз Оливейра йилнинг энг яхши жангчиси деб топилди

  • 18 июль, 06:55
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейра ESPN талқини бўйича йилнинг энг яхши жангчиси деб топилди.

Номинацияда Оливейрадан ташқари Алекс Волкановски, Камару Усман, Жулиана Пенья ҳамда Кайла Харрисонни ортда қолдирди. Чарльз Майкл Чендлер устидан ғалаба қозониб, чемпионлик камарини қўлга киритганди. Шундан сўнг Дастин Порье ва Жастин Гэтжини муддатидан олдин мағлуб этган.

Аммо Жастинга қарши баҳсда вазн қила олмагани учун унвондан маҳрум этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!