CAS Неймарнинг дисквалификация муддатини қисқартирди
Ads

ПСЖ форварди Неймар Чемпионлар лигасига кутилганидан тезроқ қайтадиган бўлди.

Берилган маълумотларга кўра Спорт арбитраж суди (CAS) бразилиялик футболчининг еврокубоклардаги дисквалификасия муддатини қисқартирди.

Энди Неймар ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидан ўрин олган дастлабки икки учрашув - "Реал" (18 сентябрь) ва "Галатасарой"га (1 октябрь) қарши ўйинларни ўтказиб юборади, бироқ гуруҳнинг 3-туридан ўрин олган "Брюгге"га қарши ўйинда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўтган мавсум Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га (1:3) қарши жавоб баҳсида ҳакамларни ҳақорат қилгани учун 4та ўйинга четлатилган эди.

Минбар

Барча блоглар