CAFA U-19 Championship 2019. Ўзбекистон бронза медалини қўлга киритди
“CAFA U-19 championship-2019" турнири доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Одилбек Абдумажидов ва Иброҳим Ибрагимовлар муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Азамат Абдураимов шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 5 тага етди ва жамоа мусобақани 3-ўринда якунлади. Дастлабки ўринни Эрон эгаллаган бўлса, мезбонлар, Тожикистон терма жамоаси 8 очко билан гуруҳда иккинчи бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар