Бьянка Андрееску финалга интилмоқда

Канадалик Бьянка Андрееску ва америкалик Тэйлор Таунсенд ўртасидаги ўйинга АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилди.

Ушбу учрашув уч сет давомида давом этди. Унда Бьянка рақибини 6:1, 4:6, 6:2 ҳисобида енгди. Шу тариқа "US Open"нинг чорак финалида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.

Энди Андрееску Америка очиқ чемпионатининг чорак финалида бельгиялик Элизе Мертенс билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)