Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, COVID-19 пандемияси даврида футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар соғлиғи ҳолатини назорат қилиш учун малакали шифокорлардан иборат Комиссия ташкил этганидан хабарингиз бор.

Бугун ушбу Комиссия аъзолари томонидан "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоаси аъзолари IgGни аниқлаш бўйича тестдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Image3

Биласиз, 14 август куни айнан мана шу икки жамоа марказлашган чемпионатнинг илк ўйинида ўзаро баҳс юритишади. Ўтказилган тест натижалари мусбат чиққан футболчилар уларда антитана ҳосил бўлгани сабабли қўшимча тарзда функционал ҳолатни аниқлаш бўйича кўрикдан ҳам ўтишмоқда.

Image1

IgG натижаси манфий чиққан қолган барча вакиллар қўшимча PZR тестини топширишади. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)