"Локомотив"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Локомотив" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади. Ўртадаги танаффус ҳам бунга таъсир қилди деб ўйлайман. Ўртада ўзимизнинг имкониятларимизни йўқотиб қўйдик. Енди барчасини бошқатдан бошлаб, имкониятларни йиғиб олиш керак. Йигитлар ҳаракат қилишди. Афсуски, мағлуб бўлдик. Бу ерда ўйиндан олдин майдонни суғоришар екан. Биз эса умуман бошқача бўлган қаттиқ майдонда машғулот олиб борамиз. Уни суғоришнинг имконияти йўқ. Умуман олганда рақибларда жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Агарда ўйиннинг аввалида яратилган икки вазиятдан унумли фойдаланганимизда ўйин сурати бошқача кетиши мумкин еди. Шунингдек, учрашув 1:0 бўлиб турган пайтда "Локо" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганди. Ушбу вазиятни кўриб чиқиш керак.

- Бошқа клубларда кўплаб футболчилар термада ўйнашади. "Бухоро"да эса жамоанинг деярли барча футболчилари машғулотда қатнашмоқда. Бунинг ҳам таъсири борми?

- Албатта, таъсири бор. 4-5 кун дам олгандан кейин кўп нарса ўзгариб кетади. Футболчилар навбатдаги машғулотларда ўзларини кўрсата олишлари қийин бўлади. Барча футболчиларнинг ўзига хос ҳусусиятлари бўлади. “Локомотив”да эса бунга бошқача қаралади ва шу боисдан улар ўйинга яхши ҳолатда келишди.

- Сўнгги 3 ўйинда жамоа кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди: "Насаф", "Бунёдкор" ва "Локомотив". Сиз қўлга киритилган 4 очкодан мамнунмисиз?

- Мамнун емасман. Агарда бугун яхшироқ ҳолатда келганимизда мағлубиятга учрамаган бўлардик. Шунингдек, ўйин якуни арафасида учта ўзгартиришдан кейин бир футболчимиз жароҳатланди. "Локомотив" эса биринчи бўлимда дарвозамиз олдида бирорта вазиятга эга бўлмади. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
20/10/2019 14:50
Маглубиятга учрадингми таиомом нима кераги бор Бабадан коласнмии
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
20/10/2019 14:32
ғалати гаплани гапираркан
Расулжон Тоштемиров
20/10/2019 13:15
Бахоначи