“Бухоро” клуби айни пайтда Тошкентда машғулотларини олиб бормоқда. Янги бош мураббий Жамшид Саидов эса жамоа ўйинини яхшилаш учун астойдил ишга киришган. Тошкентдаги йиғин давомида эса бухороликлар “Локомотив”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. “Бухоро”дан Суҳроб Неъматов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

“Бухоро”нинг асосий таркиби: Зафар Сафоев, Максимилиан Фомин, Аброр Хусинов, Жамолиддин Жумаев, Эргаш Исмоилов, Беҳруз Саидов, Жасур Ҳасанов, Беҳруз Саъдуллаев, Иброҳим Йўлдошев, Азиз Омонов, Жасур Ҳакимов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Соли Каримов, Бобур Омонов, Илҳом Алижонов, Аббос Жуманқулов, Анвар Жўраев, Суҳроб Неъматов, Иззат Абдуллаев, Зоҳир Пиримов, Шаҳзод Бешимов.

Таркибда эса ўзгаришлар йўқ эмас. Жумладан, “Қизилқум”дан Илҳом Алижонов, “Оқ-тепа”дан Максимилиан Фомин ҳамда “Пахтакор”дан Иброҳим Йўлдошев “Бухоро”га таклиф этилган.

Шунингдек, тез орада жамоага яна бир қатор янги ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда. Навбатдаги ўртоқлик учрашуви 10 августга мўлжалланган. Шу куни “Бухоро” Ўзбекистон U-19 терма жамоаси билан ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)