«Бухоро» - «Бунёдкор» учрашуви қолдирилди

Суперлига ўйинлари билан бир қаторда Ёшлар лигаси баҳслари ҳам марказлашган тартибда ўтказилади. Аниқроғи, ҳар иккала мусобақанинг биринчи давраси марказлашган тартибда якунланади. Суперлигадан фарқли равишда Ёшлар лигаси жамоалари ўз ўйинларини «Бунёдкор» академиясининг сунъий қопламали майдонларида ўтказади. Ўйинлар одатдагидек Суперлига ўйинидан бир кун аввал бўлиб ўтади.

Эртага Суперлиганинг 9-туридан қолдирилган «Бухоро» - «Бунёдкор» ўйини бўлиб ўтади. Табиийки, бугун жамоаларнинг ўринбосарлари ўзаро ҳисоб-китоб қилиши керак эди. Бироқ мазкур қарама-қаршилик қолдирилди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди. Аммо сабаби очиқланмади.

Режага кўра, Ёшлар лигасининг 9-туридан қолдирилган «Бухоро» - «Бунёдкор» ўйини 30 август куни ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Tohir Otaxanov
13/08/2020 17:36
Одам зерикди шу Колдирилди деган жумлалардан
Tohir Otaxanov
13/08/2020 17:36
Одам зерикди шу Колдирилди деган жумлалардан