Бутунжаҳон армия ўйинлари. Ҳозирча, Хитой етакчи. Ўзбекистонда нечта медал бор ва нечанчи ўринда бормоқда?

Хитойнинг Ухань шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари давом эттирилмоқда.

23 октябрь кунидан кейинги ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак, Хитой мамлакати яққол фаворитлик билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат ҳисобида 73 та олтин, 36 та кумуш ва 20 та бронза медаллари бор. Умумий кўринишда 129 та медаль.

Россия мамлакати эса 36 та олтин, 38 та кумуш ва 35 та бронза билан иккинчи поғонадан жой олган. Руслар умумий ҳисобда 109 та медалга эга.

Учунчу ўринни эса бразилияликлар 14 та олтин, 15 та кумуш ва 26 та бронза билан эгаллаб туришибди. Жанубий Америка қитъаси вакиллари ҳисобида 55 та медаль бор.

Ўзбекистон эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза билан мусобақанинг 10-ўрнини эгаллаб турибди.

Ҳамюртларимиздан бир поғона юқорида Италия мамлакати 3 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза билан жой олишган.

Маълумот учун, ҳозирча мусобақа давомида умумий 46 та мамлакат вакиллари медалларни қўлга киритишни уддасидан чиқишди.