Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида ижара асосида тўп тепган футболчилар Хумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов яна ўз жамоасига қайтди. Бу ҳақда "Машъал" клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Манбанинг маълум қилишича, Муртазоев ва Абдураимов кеча “газчилар” машғулотларида иштирок этишди.

Ушбу икки футболчини "қалдирғочлар" мавсум бошида "Насаф"дан бир йилга ижрага олганди. Аммо улар ярим мавсумда тошкентликлар сафини тарк этишди. Муртазоев ва Абдураимовнинг трансфер ҳуқуқи "Машъал" клубига тегишли.  

Расман! "Бунёдкор" Мурод Холмуҳамедов ва 2 нафар легионер билан йил охиригача шартнома тузди

photo_2020-08-13_09-49-46

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)