“Бунёдкор” расмийлари четлатилди

Coca Cola Суперлига 9-туридаги қолдирилган “Бухоро” – “Бунёдкор” (1:1) учрашувида “Бунёдкор” клубининг икки расмий вакилига нисбатан интизомий чоралар кўрилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

“Бунёдкор” футбол клуби мураббийи Марат Мифтахуддинов PZR тестини топширмасдан жамоа билан бир автобусда ҳаракатлангани аниқланиб, COVID-19 пандемияси даврида Мусобақалар ва машғулотларни ташкил этиш Регламентининг 2.2.1 ва 3.2.1 бандларини бузани учун Марат Мифтахутдинов икки учрашувга четлаштирилди.  

“Бунёдкор” футбол клуби массажчиси Родион Саричев PZR тестини топширмасдан жамоа билан бир автобусда ҳаракатлангани, рухсат берилмаган бўлса-да, футболчиларнинг кийим алмаштириш хонасига киргани, омма олдида ўзини тутиш қоидаларига риоя қилмагани аниқланиб, бу билан COVID-19 пандемияси даврида Мусобақалар ва машғулотларни ташкил этиш Регламентининг 3.2.1-банди ҳамда Интизом кодексининг 5.6 банди талабларини бузгани учун уч ўйинга четлаштирилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)