Куни кеча «Бунёдкор» футбол клуби ўқув-машғулот базаси тўлиқ дезинфекция қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Энди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари клуб базасига ташриф буюрди ва жамоанинг жами 37 нафар аъзоси – футболчилар, мураббийлар, ходимлардан коронавирусга намуна олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Айтиш керак, ўз ишининг мутахассиси бўлган агентлик ходимлари тезкорлик билан намуна натижаларини ҳам маълум қилишди. Унга кўра, тест топширган жамоанинг барча 37 нафар аъзоси соғлом эканлиги аниқланди ва уларга махсус ҳужжат тақдим этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)