Бунга “Реал”дан бошқаси қодир эмас

Кейинги йилларда халқаро майдондаги етакчилигини бой бериб қўйган “Реал” футболчилари яна рекордлар қайд эта бошлади.

“Қироллик клуби” УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Энфилд”да “Ливерпуль” билан дуранг ўйнаб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Мадридликлар биринчи учрашувда 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, сафар ўйинида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Статистик маълумотларга кўра, “Реал” Чемпионлар лигаси ярим финалида 14-маротаба қатнашадиган бўлди ва мусобақа тарихида мутлақ рекорд ҳисобланади. Кейинги ўринларда турган “Барселона” ва “Бавария” 12 мартадан финал йўлланмаси учун кураш олиб борган.

Энди Зинедин Зидан шогирдлари финалга чиқиш учун Англиянинг яна бир клуби – “Челси” футболчилари билан рақобатлашади. Иккинчи ярим финалда ПСЖ ва “Манчестер Сити” тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар