Бундеслигада порлаган юлдузлар. (3 қисм)

Бундеслигада порлаган юлдузлар ҳақида суҳбатимизни давом эттирамиз.

Мирослав Клозе (“Кайзерслаутерн”, “Вердер”, “Бавария”)

21 ёшида “Хомбург”дан “Кайзерслаутерн”га келган Миро Бундеслигадаги “саёҳат”ини бошлади.  Мураббий Андрэас Брёме уни марказий ҳужумчи сифатида синаб кўрди ва Клозе бу позитсияда ўзини энг яхши сифатларини кўрсатди. “Кайзер”даги муваффақиятли ўйинлари сабаб Мирослав терма жамоага чақирилди ва 2002-йилги Жаҳон чемпионатида Германия шарафини муносиб ҳимоя қилди. Биринчи ўйинидаёқ Бирлашган Араб Амирлиги дарвозасига 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Кейинчалик “Вердер” сафига ўтган футболчи “Мусиқачилар” сафидаги иккинчи мавсумида барча турнирларда 31 та гол уриб жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. 2006-йилги мундиалда Клозе 5 та гол билан мусобақа тўпурарига айланди. Шундан сўнг эса у “Бавария” сафига ўтди ва у ерда энг яхши йилларини ўтказди. Фаолиятини “Лацио”да якунлаган форвард Жаҳон Чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Эмре Джан (“Бавария”, “Байер”)

Германия чемпиони, Германия кубоги ва суперкубоги соҳиби, 2013-2014 йилги Чемпионлар лигаси ғолиб бўлган Джан “Бавария” билан бу совринларга эга чиққан бўлса-да, аммо жамоа сафида бор йўғи 214 дақиқагина ўйнаган, холос. Кейинчалик “Байер”да ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Германиядаги унча ёрқин бўлмаган фаолиятидан сўнг Эмре Англияга йўл олди. “Ливерпул” сафида Брендан Рожерс, кейин эса Клопп қўл остида ривожланишни бошлади. Ҳозирда “Ювентус” сафида бўлган Эмре асосий таркибдан ўзига жой кафолатлай олмади. Сарри уни Чемпионлар лигаси қайдномасига ҳам киритмади.Демак, катта эҳтимол билан уни бошқа жамоада кўришимиз мумкин.

Лерой Сане (“Шальке 04”)

2014-15 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида “Шалке”нинг “Реал”га қарши ўйинидан сўнг кўпчилик Сане исмини таний бошлади. Футболчи Икер Касильяс  дарвозасида жуда чиройли гол урганди. Германиядаги ажойиб ўйинидан сўнг, унинг хизматларига “Ман Сити” қизиқа бошлади ва футболчини сотиб олди. Пеп қўл остида Лерой порлай бошлади. 2 мавсум аввал эса АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси совринига эга чиқди.

Михаэль Баллак (“Хемницер”, “Кайзерслаутерн”,”Байер”,”Бавария”)

Баллак Германия тарихидаги энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. 1997-йил “Хемницер” сафидан “Кайзер” сафига келиб қўшилган германиялик футболчи биринчи мавсумидаёқ чемпион бўлганди. Ўша йили “Кайзер” иккинчи дивизиондан келганига қарамасдан сенсатсион натижа кўрсатиб олтин медални қўлга киритганди.

Леверкузенга ўтгач Баллак ёрқин фаолиятини бошлади. “Байер” сафидаги ўйинлари сабаб Германия терма жамоасининг ҳам асосий фигурасига айланди. Кейинчалик эса “Бавария”да ўз омадини синаб кўришни истаган футболчи 3 марта мамлакат чемпиони ва кубок соҳибига айланган. 2006-йилда эса Туманли Албионга йўл олади ва у ерда “Челси” билан совринлар ютишни давом эттиради.Фаолиятини ўзига қадрли бўлган “Байер”да якунлаган Баллак, ёш авлодга муносиб ўрнак бўла олди.

Сами Хедира (“Штутгарт”)

2004-йил “Штутгарт” ёшлар жамоасида фаолиятини бошлаган Сами бир қанча йил жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлди. Айнан унинг “Енерги”га урган голи 2007-йилда “Штутгарт”га чемпионликни олиб келганди. 2010-йил ёзида Сами “Реал Мадрид”га ўтади ва у ерда ўз позитсиясида дунёдаги энг яхши футболчилардан бирига айланади. 2014-йилда эса бир мавсумнинг ўзида Чемпионлар лигасини ва Жаҳон Чемпионатини қўлга киритган футболчи сифатида тарихга кирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Yusufjon9012
18/11/2019 19:44
Bu maqolani 1 - Sonini boshidan saytga joylang muallif iltimos kirsam sahifa topilmadi deyapti
Journalist Gaybullayev
18/11/2019 20:00
http://sports.uz/102010
Shu yerda.
E'tibor uchun rahmat
&
AzizXudoyberdiyev
18/11/2019 21:39
Oka siz shu maqolani yozgan blogermisiz
Journalist Gaybullayev
18/11/2019 22:07
aha