Бугундан Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқич баҳслари старт олади. Кун дастуридан 5 та ўйин жой олган

Бугундан эътиборан, Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқич беллашувлари старт олади. Кун дастуридан 5 та учрашув ўрин олган. 

"Бухоро" "Динамо" билан куч синашади. Яйпанда "Турон" "Арал Самали"ни меҳмон қилади. "Локомотив" "Андижон" майдонига сафар қилади. 

Куннинг марказий қарама-қаршилигида "Сўғдиёна" "Насаф" билан куч синашади. Биринчи лига вакили "Рубин" ўз уйида "Бунёдкор" синовидан ўтади. 

Ғиждувон, Андижон ва Яйпандаги ўйинлар 16:30 да бошланса, қолган икки тўқнашув 18:30 да старт олиши режалаштирилган. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар