Бугун йилнинг энг яхшилари аниқланади

Бугун ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисига тақдим этиладиган "The best" совринини топширилади. Шунингдек, яна бир неча номинация бўйича энг кучлилар сараланади.

Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун "Бавария"дан Роберт Левандовски, "Ювентус"дан Криштиану Роналду ва "Барселона"дан Лионель Месси номзод сифатида кўрсатилмоқда.

Шу йўналиш бўйича аёллар ўртасида Люси Бронз ("Манчестер Сити"), Пернилла Хардер ("Челси") ҳамда Венди Ренар ("Лион") ғолиблик учун курашади.

Йилнинг энг зўр мураббийлиги учун даъвогарлар қаторида Марсело Бьелса ("Лидс Юнайтед"), Ханс-Дитер Флик ("Бавария") ва Юрген Клопп ("Ливерпуль") эътироф этиляпти.

Аёллар футболи мураббийлари орасида энг яхши бўлиш учун "Челси"дан Эмма Хайес, "Лион" устози Жан-Люк Вассер ҳамда Нидерландия миллий терма жамоаси бош мураббийи Сарина Вигман кураш олиб боради.

Йилнинг энг яхши дарвозабони номига Мануэль Нойер ("Бавария"), Алиссон Беккер ("Ливерпуль") ва Ян Облак ("Атлетико") курашади.

Худди шу ном учун аёллардан "Лион" дарвозабони Сара Буадди, ПСЖ вакили Кристиана Эндлер ҳамда "Чикаго Ред Старс" посбони Алисса Нихер курашади.

Шунингдек, 2020 йилнинг энг чиройли голи учун Луис Суареснинг "Барселона" сафидаги "Мальорка"га урган голи, "Тоттенхэм" вингери Сон Хён Миннинг "Бёрнли" дарвозасига урган голи ҳамда "Фламенго" хавбеки Жордиан де Арраскаэта томонидан "Сеарой"га қарши ўйинда йўллаган аниқ зарбаси номзод қилиб кўрсатилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар