Бугун теннисчиларимиз Швецияда кортга чиқади

Теннис бўйича терма жамоамиз вакиллари халқаро турнирларда иштирок этишда давом этмоқда.

Бугун "ITF Sweden F4" турнирининг жуфтлик баҳсларида икки вакилимиз кортга чиқади. Мусобақанинг 4-тартиб рақам остида сараланган Сергей Фомин - Санжар Файзиев тандеми 1/8 финал босқичи доирасида Мариус Рузгас ҳамда Лееви Саатела жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Фомин айнан шу турнирнинг яккалик беллашувларида Василь Кирковга мағлуб бўлганди. Файзиев эса, Валентин Ройерга имкониятни бой берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию