Бугун Тедеско Ўруновни майдонга туширадими?

Россия премьер-лигасида 16-тур учрашувилари давом эттирилади. Биз учун аҳамиятли ўйин  “Спартак” ва “Ротор” ўртасида бўлиб ўтади.

Маълумки, ҳар икки клубда ўзбек футболига бегона бўлмаган ҳамюртларимиз бор. Яъни “Спартак”да Остон Ўрунов ўйнаётган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп гол урган ҳужумчи Максим Шацких “Ротор”да катта мураббий лавозимида фаолият юритмоқда.

Чемпионатнинг қоқ ўртасида мусобақа жадвалининг юқори қисмида мураккаб ҳолат юзага келган. 16-учрашувида “Арсенал”ни енга олмаган “Зенит” 32 очко билан биринчи ўринда турибди. Бироқ, питерликлардан битта кам ўйин ўтказиб, бир хил очкога эга бўлган ЦСКА бугун навбатдаги баҳсда мағлуб бўлмаса, пешқадамликни ўз қўлига олади. “Армиячилар”га осон бўлмаслиги аниқ. Чунки жамоа ўз майдонида рақибни аямайдиган “Рубин” меҳмони бўлади.

“Зенит”нинг икки очко йўқотгани “Спартак”га қўл келиши мумкин. Бугунги учрашувда ғалаба қозонган тақдирди Ўрунов жамоаси очколар ҳисобида питерликларга етиб олади ва чемпионлик учун курашда имкониятлар яна тенглашади.

Ҳозирча, “Спартак” 29 очко билан тўртинчи поғонада турибди. Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоаси “Ростов” 16-турда “Динамо”ни 4:1 ҳисобида “ер тишлатганидан” сўнг, очколари сонини 29 тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Агар бугунги ўйинда “Спартак” ижобий натижа қайд этса, “Ростов” бир поғона пастлайди.

Ҳозиргача ўтказилган учрашувлар натижалари ва мусобақа жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб, Максим Шацких жамоаси Миллий футбол лигасига қайтиб кетишга яқин турибди. Волгоградликлар чемпионатнинг биринчи даврасида атиги 8 очко жамғарган холос. Максим Шацкихдек ҳужумчининг шогирдлари премьер-лигада энг кам – еттита гол урган жамоа ҳисобланади. Охирги ўриндаги “Уфа” ҳам “Ротор”дан кўп тўп киритган.

99573_680_2

Шундай бўлса-да,  “Ротор” охирги ўйинларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиляпти. Сўнгги тўртта учрашувда волгоградликлар фақатгина чемпионлик учун курашаётган ЦСКАга кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Ягона ғалаба эса, Чемпионлар лигаси иштирокчиси “Локомотив” майдонида қўлга киритилди. Яна иккита учрашувда улар “Арсенал” ва “Ротор” билан дуранг ўйнади. Бир сўз билан айтганда, “Ротор” премьер-лигада қолиш илинжида  очко жамғаришга бел боғлади.

Эслатиб ўтиш жоизки, жамоа қуйи лигага тушиб кетса, яна ортга қайтиш қийин бўлади. Ўтган гал “Ротор” премьер-лигага қайтиш учун 16 йил курашган. Шунча меҳнатдан кейин бир мавсумда яна пастга тушиб қолиш аламли бўлади.

“Спартак” биринчи давра учрашувида “Ротор” майдонидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган эди. Табиийки,  ўз майдонида “спартакчилар”ни фақат ғалаба қониқтиради. Бош мураббий Доменико Тедеско жароҳат олган Соболев ва дисквалификацияга учраган Айртондан бошқа барча футболчилар учрашувга шайлигини маълум қилди. Айртоннинг ўрнига бир неча футболчидан, хусусан, Остон Ўруновдан ҳам фойдаланиши мукинлигини таъкидлади.

- Машғулотлар жараёнида чап қанот ҳимоясидаги бўшлиқни тўлдириш учун  турли вариантларни синаб кўрдик. Бу позицияда Остон Ўрунов, Роман Зобнин, Андрей Ешченко ва Степан Огонесян ўйнай олади, - деди Тедеско.

1280_864_max (2)_3

Ҳар икки жамоа учун муҳим бўлган учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.  

Ўруновнинг “танка”сидан ваколатлар олинди. Энди нима бўлади?

“Спартак” қишда Крал ва Уруновни сотмоқчи. Клуб улардан бирининг нархини айтди

Ўрунов ўйнаётган таркиб дунёда энг қимматлар рейтингига кирди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
29/11/2020 13:21
Узи бекор утди шу Спартакка
Кишда арендага берса яхши боларди бошка клубга