“Женоа” футболчилари орасида фаол ўйини билан ажралиб турган Элдор Шомуродов тобора кўпроқ  генуялик мухлисларнинг қалбидан жой олмоқда. Улар ижтимоий тармоқларда ўзбек футболчисини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда.

Шомуродов жамоаси А Сериянинг 18-тур учрашувида қийин ўйин ўтказади. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Женоа” Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси ва чемпионат совринлари учун даъвогарлик қилаётган “Аталанта” жамоаси меҳмони бўлади.

maxresdefault_24

Кўпчилик Италия кубоги доирасида “Ювентус”га қарши ўйинга туширилмаган Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро тандеми бугунги муҳим баҳсда асосий планга чиқишини тахмин қилмоқда. Бош мураббий Давиде Баллардинининг бу қарори клуб асосий эътиборини мамлакат кубоги эмас, балки А Серияга қаратганидан далолат беради.

Эътиборингизга “Женоа” мухлисларининг Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Paolo Benvenuto:

Шомуродов ва Дестро “Ювентус”га қарши ўтказилган учрашув пайтида жуда яхши ҳордиқ чиқарганига умид қиламан. Ҳалигача Баллардини бу ҳужумчиларни нега ўйинга туширмаганини тушунганим йўқ. Энди улар “Аталанта”га қарши учрашувда бор маҳоратини кўрсатиши керак бўлади.

Ivano Maccarelli:

Бугунги ўйинда ҳужумчиларимизда ўзини кўрсатиши учун етарлича имкон бўлади, деб ўйлайман. Асосий ҳужумчиларимизни ўйнатмай, “Ювентус”га иккита гол урдик. Энди “Аталанта”га ундан ҳам кўп тўп кирита оламиз.

Enzo Vattuone:

Агар Элдор Шомуродов бугун гол урса, ўзбек ошхонасини ўрганиб, зўр футболчи бўлиш учун уларнинг таомини ейишга ўтаман. Айтишларича, ўзбекларда испанларнинг “паэлья”сига ўхшаган зўр овқати бор экан.

rue1165ba5e80

Marco Galbiati:

Агар Баллардини “Ювентус” билан бўлган ўйиндаги каби турли эксперементларга қўл урмаса ва ўйинга асосий ҳужумчиларимизни тушурса, албатта, ғалабага яхшигина имкониятимиз бўлади.

Michele Amandolesi:

“Аталанта” катта куч билан олдинга ташланади. Бу ўз навбатида, Шомуродовга тезкорлик билан қарши ҳужумга қочиб кетиш учун имконият беради. Бу борада Элдор жуда фойдали.

Livio Albano: (Michele Amandolesi изоҳига жавобан)

Шомуродов бўйининг баландлиги эвазига стандарт вазиятларда ҳам жуда яхши ўйнай олади. Бу беллашувда ўзбекистонлик ҳужумчи асосий фигурага айланади, деб ўйлайман.

Gennaro Pinna:

Қизиғи, бугун Шомуродов Миранчук билан учрашади. Улар Россия чемпионатида бир бирига қарши ўйнаган. Лекин ҳозир ўзбек футболчиси Миранчукдан кучлироқ!

Massi Varone:

Мен бош мураббий бўлганимда бу ўйинда ҳужумга Шомуродов ва Пьяцани туширардим. Чунки бу икки ҳужумкор футболчи ҳимояда ҳам жамоага жуда кўп ёрдам беради.

1111111111111111111111111111111111111111111111111111111111111111_1

Бергамо шаҳридаги “Атлети Адзурри д’Италия” стадиони мезбонлик қиладиган учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. Учрашувни Ливио Маринелли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Ўйин бошланишига бир неча соат қолди. Бугун Шомуродов нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиши керак!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Markayev
17/01/2021 20:53
Бугун супер ўйинлар бор. Ливерпул Манчестер Юнайтед йил ўйини бўлади. Манчестер Юнайтед Қироллигини исботлайди. МЮ оламда якка. Сер Аликснинг даври бошланмоқда.

Минбар

Барча блоглар