Бугун россиялик футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилади (Фото)

Бир неча ой аввал Ўзбекистон фуқаролигини олган россиялик ҳимоячи Игорь Голбанни Вадим Абрамов терма жамоа йиғинига чақирганди.

Бугун бош жамоамиз Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган (U-19) ёшларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ушбу беллашув учун мураббийлар бошланғич таркибларни эълон қилишди.

photo_2020-08-06_16-16-21

Эътиборлиси, Абрамов дастлабки дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишини белгилаган 11 футболчи орасида "Навбаҳор" клуби вакили Игорь Голбан ҳам бор. Демак, бугун россиялик футболчи терма жамоамизнинг ўртоқлик ўйинида дебют қилади. Учрашув 19:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)