Бугун Қатарда дзюдо бўйича “Доҳа Мастерс” турнири бошланади

Бугун Қатар пойтахтида дзюдо бўйича мавсумнинг илк йирик старти “Доҳа Мастерс” турнири старт олади. Дунёнинг 69 мамлакатидан 400 нафар энг кучли дзюдочилар қаторида терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Кеча мусобақанинг матбуот анжумани ҳамда ҳар бир вазн тоифасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Регламентга кўра, бугун енгил вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинади. Бугунги баҳсларда 4 нафар вакилимиз медаллар учун курашади. Ҳамюртларимизнинг мусобақадаги дастлабки рақиблари билан танишинг:

-60 кг:
Иккинчи босқич: Диёрбек Ўрозбоев – Ленин Пресиадо (Эквадор)
Иккинчи босқич: Шарофиддин Лутфуллаев – Ислам Яшуев (Россия)/Дэвид Пулкрабек (Чехия)
-66 кг:
Биринчи босқич: Сардор Нуриллаев – Виллиан Лима (Бразилия)
-52 кг:
Биринчи босқич: Диёра Келдиёрова – Ана Перез (Испания)

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада ўз вазн тоифасида ғалаба қозонган спортчилар жаҳон ва Токио Олимпиадаси рейтинги учун 1800 очкога эга бўлишади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар