Бугун Муҳаммадиевнинг

“Бухоро” клуби мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлаган ҳолда мухлисларини ранжитмоқда. Дастлабки турда Қўқонда “Қўқон-1912”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи турда Тошкентда “Пахтакор”га ва сўнгра “Локомотив”га ҳам яна шундай ҳисобларда таслим бўлди. Натижада "Бухоро" турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда.

Албатта, ҳозирги пайтда “Бухоро”нинг уй стадионидаги майдон янгиланаётгани боис клуб вақтинчалик уй учрашувларини ҳам сафарда ўтказиб турибди. Бироқ ҳар учала баҳсда ҳам йирик ҳисобларда мағлубиятга учрагани клуб мутасаддиларига ҳам ёқмагани турган гап.

Мана, “Андижон” жамоаси дастлабки учта турда иккита мағлубият ва битта дуранг қайд этилгач, жамоа устози Александр Хомяков истеъфо бериш ҳақида сўз очди ва ҳозирда унинг клубни тарк этиши ҳақиқатга яқин. Шу боис “Бухоро” бош мураббийи тожикистонлик Муҳсин Муҳаммадиевнинг ҳам курсиси қимирлаб қолгани ҳақидаги хабарлар чиққанди.

Шу муносабат билан клуб мутасаддилари билан алоқага чиққанимизда бугун айнан шу масала бўйича йиғилиш ўтказилишини маълум қилди. Бундан кўриниб турибдики, раҳбарият бош мураббий масаласини кўриб чиқади. Демак, Муҳаммадиев истеъфога чиқарилади ёки унга яна имконият берилиши мумкин. Воқеалар ривожини эса кузатишда давом этамиз.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ubaydullo hayitov
17/03/2020 14:40
Обруйи борида кетсиг
Ramazonov Murod
17/03/2020 15:32
Обруй колдими бумаган обруйиниям тукиб булди бахоналар билан
Расулжон Тоштемиров
17/03/2020 13:24
Бухорони хор килди йук булсин Мухаммадев лутивозку бахоначи
Umed Amon
19/03/2020 11:36
Assalomu alaykum. Baqoyev eng mos murabbiy edi va hozir ham shunday mani fikrimcha. .. agar narmalni kamanda yiğilsa bemalol namanganliklar bilan stadionda keladigan muxlislar borasida raqobatlashadi buni isbotlagan ham

Минбар

Барча блоглар