Бугун Мадрид ва Манчестернинг янги эгалари аниқланади!

Бугун Европа яшил майдонларида бир неча марказий учрашувлар бўлиб ўтади.

Улардан бири Мадридда, "Атлетико" ҳамда "Реал" ўртасида ўтказилади. Ла Лигада пешқадамлик қилаётган "матрасчилар" ғалаба орқали таъқибчилари билан орадаги фарқни 5 очкогача етказиб олиши мумкин. "Қироллик клуби" 3 очко олган тақдирда, 2-ўриндаги "Барселона"га етиб олади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:15 да старт олиши режалаштирилган.

Шунингдек, бугун "Манчестер қандай рангда" деган саволга ҳам жавоб олишимиз мумкин. АПЛ 28-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 21:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)