Бугун Жасур Яхшибоевдан гол кутиб, Остон Ўруновга мухлислик қиламиз!

Бугун Беларусь ва Россия чемпионатларида тўп сураётган ҳамюртларимиз – Жасур Яхшибоев ва Остон Ўрунов жамоалари навбатдаги тур учрашувларини ўтказади.

Беларусь чемпионати олий лигасида пешқадамлик қилаётган Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси Мозирь шаҳрида “Славия” жамоаси меҳмони бўлади. Таъкидлаш жоизки, солигорскликлар янги бош мураббий Роман Григорчук қўл остида ҳужумкор ўйин кўрсата бошлади. Украиналик мутахассис дебют қилган учрашувда “Шахтёр” футболчилари “Витебск” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди.  Ушбу баҳсда сўнгги гол ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳисобига ёзилди.

1599933774_yaxshiboyev-jasur

Бу ҳисоб “Шахтёр” учун жорий мавсумдаги энг йирик натижа сифатида қайд этилди.

Солигорскликлар ўтган йилги чемпионат доирасида бу галги рақиб – “Славия”ни икки ўйинда ҳам мағлуб этган эди. Биринчи даврадаги сафар учрашувида кичик ҳисобда зафар қучган “Шахтёр”, мусобақанинг иккинчи ярмида ўз мухлислари кўз ўнгида 5:1 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилган.

Жасур Яхшибоев бўлажак беллашувни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. Ҳозир ҳамюртимиз жами 13 та гол билан тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Бироқ, хотиржамликка берилиш мумкин эмас ва у гол уриши керак. Чунки чемпионлик учун курашда “Шахтёр”га асосий рақобатчи бўлган БАТЭ таркибида янги тўпурар пайдо бўлди. Тажрибали футболчиси Максим Скавиш кетма-кет олтита учрашувда рақиблар дарвозасини саккиз маротаба аниқ нишонга олди ва голлари сонини 11 тага етказиб, Жасурнинг натижасига яқинлашиб қолди.

“Славия” – “Шахтёр” учрашуви Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Россия премьер-лигасининг саккизинчи турида “Спартак”ни Қозон шаҳрида қийин ўйин кутиб турибди. Ўтган йилги чемпионатда “Рубин”нинг москваликларда алами қолган. Чунки биринчи даврада “Спартак” майдонидан бир очко билан қайтган қозонликлар чемпионатнинг сўнгги учрашувида ўз мухлислари кўз ўнгида 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Бугун “Рубин” ўтган мавсумдаги мағлубият учун ўч олиш учун ўйнайди.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик футбол мухлисларини ҳамюртимиз Остон Ўруновнинг ўйини қизиқтирмоқда. 19 ёшли футболчимиз Росси кубоги доирасида “Родина”га қарши ўтказилган учрашувда илк дақиқалардан ўйнаб, чиройли гол уришга эришди ва кўпчиликнинг фикри бўйича мазкур баҳснинг энг яхши  футболчиси сифатида асосий таркибга лойиқ ўйинчи эканини исботлаб қўйди. Бунгача, ўзбекистонлик легионер премьер-лиганинг икки учрашувида захирадан ўйинга қўшилиб, мураббийлар ишончини оқлаган эди.

rodina-spartak-1-5_16002795151091288899

Остон Ўруновнинг янги жамоада ўз ўрнига эга бўлаётганини кўриб турган мухлису мутахассислар бугун бош мураббий Доменико Тедеско ўзбек футболчисини асосий таркибда майдонга туширишини кутмоқда.

“Рубин” ва “Спартак” учрашуви Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.

Ўрунов адолатсизлик қурбоними?

“Спартак”да бу ишни фақат Ўрунов уддалайди. Уни кўпроқ ўйнатинг!

Ўрунов, ўйнасанг Рой Кин ёки Гаттузодек ўйна!

Яхшибоевга жиддий рақобатчи пайдо бўлди. Энди кураш қизғин кечади!

Яхшибоев Шацкихнинг ўрнини боса оладими?

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)