Бугун Истомин америкалик теннисчига қарши кортга чиқади

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин "Қозоғистон Президенти кубоги"да 1/8 финал босқичи учун курашга киради.

Унга АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган МакКензи МакДональд рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 14:50 атрофида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ҳамюртимиз аввалги босқичда мезбонлар вакили Денис Евсеевни мусобақадан чиқариб юборганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)