Бугун

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен яқин вақтлари ичида "Интер" футболчисига айланади.

Клублар футболчининг трансфери масаласида келишувга эришди. Уyга кўра, инглиз клуби ярим ҳимоячи трансферидан 20 миллион евро ишлаб олади, унинг икки миллиони даниляикнинг собиқ клуби "Аякс" ҳисобига ўтказилади.

The Athletic маълумотига кўра, кеча Эриксен "Тоттенхэм" базасини тарк этиб, Миланга йўл олган. У бугун "Интер" учун тиббий кўрикдан ўтиши ва клуб иҳтиёрига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Ярим ҳимоячи "нерадзуррилар" сафида йилига 10 миллион евро маош олади ва А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторида Роналдудан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)