Бугун икки боксчи қизимиз жаҳон чемпионати финалида жанг қилади

Бугун Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида финал жанглари ўтказилади.

Кун давомида қизлар ўртасидаги финал беллашувлари ташкил этилади. Йигитлар ўртасидаги ҳал қилувчи жанглар эса эртага ўтказилади.

Эътиборлиси, бугун кун давомида икки нафар боксчи қизимиз ЖЧ олтин медали учун рингга кўтарилади:

-54 кг: Нигина Ўктамова - Кристина Лакичук (Украина) (19:30)

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева - Азалия Аминева (Россия) (20:15)

Боксчи қизларимизга ушбу жангда омад тилаб қоламиз!

ЖАНГЛАРНИ ТОМОША ҚИЛИШ УЧУН ЛИНК: https://youtu.be/sXwOBghZBkk

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар