Бугун

Айни кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида "Губернатор кубоги"турнири давом этмоқда. Маълумки, ушбу нуфузли турнирда терма жамоамиз кучли таркиби билан иштирок этмоқда. Бугунги кунга қадар бир нечта вазн тоифасидаги вакилларимиз ўз жангларини ўтказиб улгурди. Бугун ҳам тўртта боксчимиз рингга кўтарилади. 

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Нуржигит Дюшебаев (Қирғизистон)

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Дача Бутди (Таиланд)

-63 кг: Элнур Абдураимов - Илья Попов (Россия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Артём Фёдоров (Россия)

Жанглар Тошкент вақти билан соат 18:00дан сўнг бошланади. Мазкур баҳсларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар