Бугун энг қизиқарли ва шиддатли бўлиши кутилаётган ўйинлар

Бир неча кунлик танаффусдан сўнг, клублар яна лигалардаги ўйинларини бошлашга киришишмоқда. Жумладан, терма жамоаларнинг ўйинларидан кейин, Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тури ҳам бугун старт олади. Сайёрамизнинг бгунги энг қизиқарли ўйинларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Кардифф" - "Шеффилд Уэнсдей"

Англия чемпионшипининг жуда қизиқарли тўқнашуви бўлиб ўтади. Ушбу лигада бир қатор клублар деярли тенг кучга эга эканлиги билан ҳаттоки энг кучли лигалардан ҳам ажралиб туради. Ўтган мавсум АПЛни тарк этган "Кардифф" яна юқорига кўтарилиш учун ҳаракат қилмоқда. "Шеффилд Уэнсдей" клуби бир неча йилдурки лиганинг юқори ўринларини эгаллаб келмоқда, аммо ҳар сафар АПЛ йўлланмасини берувчи ўринларни эгаллашда бироз омад етишмаяпти. Кўрамиз, бугун қай бир жамоа ғалаба қозонаркан.

 

"Ал Аҳли" - "Ал Таавон"

Саудия Арабистонининг икки кучли жамоаси ўзаро баҳс олиб боради. Араб диёрининг кучли жамалари ўзаро беллашув олиб борадиган ўйинлар доим қизиқари кечган. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашадиган клубларнинг ўзаро тўқнашуви Саудия Арабистони чемпионатининг 7-турида марказий учрашув ҳисобланади.

 

"Галатасарой" - "Сивасспор"

Туркия Суперлигаси 8-турининг энг марказий учрашуви. "Галатасарой" ҳақида ортиқча таъриф бериш шарт эмас, шундоқ ҳам, бу жамоани футбол мухлислари жуда яхши билишади. "Сивасспор" эса сўнгги йилларда кучли жамоага айланиб олди. Чемпинатнинг етакчи клубларига рақобатлик қилиб келмоқда.

Жорий мавсумда ҳам 7 та турдан сўнг, иккинчи поғонани эгаллаб туришибди. Агар бугун ушбу жамоа ғалабани қўлга киритиб олса, ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб олади ва ҳаттоки, биринчи ўринга ҳам кўтарилиб олиши мумкин.

 

"Айнтрахт" - "Байер"

Германия Бундеслигасининг қизиқарли учрашуви бўлиб ўтади. Ўтган мавсум барчани ҳайратга солган "Айнтрахт" клуби бу сафар ҳам ёмон ўйнамаяпти. "Байер" жамоаси ўз имижига мос ўйин намойиш этишда давом этиб келмоқда. Лиганинг грандларидан кейинги икки кучли жамоа ҳисобланувчи "Айнтрахт" ва "Байер" клублари тўқнашуви кескин ва курашларга бой бўлиши кутилмоқда.

 

"Ницца" - ПСЖ

Бир қарашда, парижликлар ғалаба қозониши маълумдек. Юлдузли таркибга эга бўлган жамоанинг ҳар бир ўйинига катта қизиқишлар билан ошно бўладиганлар ер юзида миллионлаб топилади. Бугун уларга осон бўлмаслигини таҳмин қилиш мумкин. Сабаби, жамоа аввалги йилардек осонликча ғалабаларга эришмаяпти. Гоҳида омад кулиб боқмоқда, гоҳида эса Неймарнинг сўнгги дақиқаларда уриб кетаётган голлари жамоага ғалаба келтирмоқда. Боз устига, 2 бор мағлубиятга учрашга ҳам улгуришди. "Ницца" эса доим ғалабани кўзлаб майдонга тушадиган жамоа ҳисобланади ва бугун ушбу клуб ўз уйида ўйнайди.