Бугун

Суперлиганинг 16-тури доирасида АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнашади. Олмалиқликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро барча мусобақалардаги умумий ҳисобда 33-учрашувига айланади. АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 7 маротаба олмалиқликлар ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" зафар қучган. Тўплар фарқи ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 61-35.

АГМКни Миржалол Қосимов, "Бунёдкор"ни эса Вадим Абрамов бошқараётгандан буён ушбу жамоалар учун бўлажак ўйин ҳисоб бўйича олтинчи баҳсга айланади. Ўтган йили ҳар учала фронтда дуч келган АГМК ва "Бунёдкор" беллашувларида чемпионат доирасида "Бунёдкор" Олмалиқда ғалаба қозонган бўлса, Тошкентдаги ўйинда АГМК "қалдирғочлар"га имконият қолдирмай мағлуб этганди. Шунингдек, Лига Кубоги ва Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувларда АГМК яққол устунлик билан ғалабани тантана қилганди. Жорий мавсум эса биринчи даврада АГМК “қалдирғочлар”ни ишончли тарзда мағлуб этганди.

Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган. АГМКда 30, "Бунёдкор" 29 очко тўплаган.

7461584125123

Маълумот ўрнида: АГМК Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги 355-учрашуви остонасида турибди. Жамоа элитада ўтказилган 354 ўйиндан 127таси ғалаба қозонган, 151 мағлубият ва 76 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи: 488-514.

"Бунёдкор" жорий мавсум фақатгина икки бор мағлубиятга учраган. Мавсумдаги илк мағлубиятни айнан АГМКдан қабул қилган "қалдирғочлар" иккинчи бор мамлакат чемпиони "Пахтакор"га имкониятни бой беришганди.

Беллашув бугун 18:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)