Бугун байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ЖЧ бошланади
Ads

Бугун Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақада бир вақтнинг ўзида пара-атлетлар ҳам ўзаро баҳс олиб боришади, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Мазкур турнир келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма бериши унга бўлган қизиқишнинг янада ортишига сабаб бўлмоқда. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар қатори Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади. Эътиборингизга бугунги дастурда стартга чиқадиган вакилларимиз рўйхатини ҳавола қиламиз:

Байдарка (Б) жуфтлик (2), 200 метр: Екатерина Шубина ва Юлия Борзова
Каноэ (К) жуфтлик (2), 200 метр: Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиев
К1, 500 метр, аёллар: Гулбаҳор Файзиева
К2, 500 метр: Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиев
К1, 200 метр: Владлен Денисов
Б1, 200 метр: Эрнест Ирназаров

Параканоэ:
KL3, 200 метр: Павел Сулейманов
KL3, 200 метр: Ҳасан Кулдашев
KL2, 200 метр: Азизбек Абдулҳабибов
VL3, 200 метр: Ҳайитмурод Шерқўзиев
KL3, 200 метр: Шаҳноза Мирзаева