Бугун Андрей Канчельскис иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади
Ads

Чемпионатнинг 19-турида «Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор»га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганидан хабарингиз бор, албатта. Қолаверса, бунга қадар наманганликларда яна ўзгаришлар юз берган бўлиб, бош мураббийликка сербиялик Деян Журжевичнинг ўрнига россиялик Андрей Канчельскис қайтарилганини ҳам яхши биласиз.

Бироқ унинг жамоаси деярли бўлажак чемпионга имкониятни бой берди. Шунга қарамасдан, маҳаллий мухлислар мураббийлар штабига тўлиқ ишонишини билдиришмоқда. Бизга маълум бўлишича, 17 сентябрь, яъни бугун соат 11.45 да «Навбаҳор» стадионида бош мураббий иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Айтиш керакки, россиялик мутахассис ҳар доим журналистлар билан очиқ мулоқот қилишга одатланган. Шу сабабли «Навбаҳор»га қайтганидан бери ҳали у билан катта суҳбат уюштирилмагани боис клуб матбуот хизмати вакиллари барча журналистларни таклиф қилган ҳолда бош мураббий иштирокида алоҳида матбуот анжуманини ўтказишга қарор қилишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фан
17/09/2019 10:59
Канчелискисдек очик бетга чопар, юкори принципга эга мураббийни Навбахор клубини бошкариши нафакат клуб келажаги у/н фойдали балки узбек футболи ривожи у/н хам ута фойдали деб хисоблайман.
Узининг вакти-вакти б/н турли хил уткир (жёсткий) интерью ва чикишлари б/н ухлаб ётган УФА ва ПФЛ рахбарларини кузини очишга ва вактида этакларини ёпишга мажбур кила олади.

Хурматли Спортс.уз ходимларидан вактида мухлисларбоп тилда тугри таржима килиб биз мухлисларга етказишади деган умиддамиз.
Кахрамонжон Сафаров
18/09/2019 09:53
УФА ПФЛ ходимларига барибир улар очик кур бунака вазиятларда узларини жиннига солиб олишади ишкилиб бу муррабийни яна бушатиш планини тузишмаганмиканлар
Абдусамат Жураев
17/09/2019 09:11
Буларканда яна кимлани оркаси очилиб кетаркин кутамиз