Бугун 8 та финалнинг 4 тасида ҳамюртларимиз рингга кўтарилади
Ads

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг сўнгги ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтади.

Финал жангларида энг кўп Ўзбекистиндан 4 та боксчи рингга кўтарилади. Россиядан 3 та, Куба ва Қозоғистондан 2 тадан ва АҚШ, Англия Филиппин, Эквадор мамлакатларидан биттадан вакил ушбу оқшомда чемпионлик учун жанг олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сафарги Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам 4 нафар боксчимиз финалда қатнашган (Ҳасанбой Дўсматов, Жасур Латипов, Иқболжон Ҳолдоров, Шаҳрам Ғиёсов) ва фақатгина Шаҳрам Ғиёсов чемпионликни қўлга киритган эди.

Финалда рингга кўтариладиган боксчиларнинг рўйҳати билан танишишингиз мумкин:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) – Амит (Ҳиндистон)

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) – Лазаро Алварес Эстрада (Куба)

-63 кг: Энди Круз (Куба) – Кейшовн Девис (АҚШ)

-69 кг: Андрей Замковой (Россия) – Пат МакКормак (Англия)

-75 кг: Глеб Бакши (Россия) – Эумир Марсиал (Филиппин)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)

-91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) – Хулио Сезар Кастило (Эквадор)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Маълумот учун, жанглар Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.