Бугун, UzReport телеканилида Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс кечаси намойиш этилади

Хабарингиз бор, 6 октябрь куни пойтахтимиздаги энг машҳур бокс ареналаридан бири BUKA Gym да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтган эди. Мазкур жанг кечаси трансляцияси UzReport телеканалига тегишли бўлиб, ушбу рейтинг ва чемпионлик жангларини мазкур канал ёзиб олинган вариантини бугун, соат 21:00 дан бошлаб эфирга узата бошлайди. Ўтказиб юборманг, бир-биридан ажойиб жанглар, кескин қарама-қаршиликлар, супер нокаутлардан бахраманд бўласиз.