Буффон учун курашга яна бир клуб қўшилди

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон учун "Бенфика" ҳам курашга қўшилди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, лиссабонликлар шу ёз эркин агентга айланадиган 43 ёшли италиялик посбон билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бундан аввалроқ, Буффонга "Реал", "Барселона" ва "Монца" клубларидан ҳам қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Буффон якунланган мавсум "Ювентус" сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборди.

Жанлуижи фаолияти давомида "Ювентус"дан ташқари "Парма" ва ПСЖ клубларида ҳам ўйнаган. У 1997-2018 йиллар давомида Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию