Буффон нега ПСЖга ўтганини айтди

Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон нега 2018 йилда ПСЖга ўтишга қарор қилгани ҳақида гапириб ўтди.  Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

“Мен ўзимнинг қулай ҳудудимдан чиқишим учун Париж клубига ўтишим кераклигини сездим. Бироқ, у ерда ҳаммаси мен ўйлаганчалик чиқишига ишончим комил эмасди. Якунда эса мен янада мукаммал инсонга айландим.

Менга имкон бергани учун ПСЖ га раҳмат айтмоқчиман. Агар у бўлмаганда, катта эҳтимол билан ўтган мавсум фаолиятимни якунлашим мумкин эди”, - дейди 41ёшли италиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Буффон “Ювентус”даги 17 йиллик фаолиятидан сўнг 2018 йилда ПСЖга ўтган эди. Бироқ, орадан бир мавсум ўтиб у яна “кекса синьора” сафига қайтди.