Буффон фаолиятини якунлагач, мактабда ўқийди

"Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон катта футболдаги фаолиятини тугатгач, мактабни якунлаб қўймоқчи.

Таъкидлаш керакки, 42 ёшли италиялик посбон футболни деб мактабни ташлаб юборган. 2000 йилда эса сохта диплом туфайли қамалиб кетишига бир баҳя қолган.

“Футболни тугатганимдан кейин бир йил ижодий таътилга чиқаман. Бу вақтни ўзимга ва оиламга бағишлайман. Бундан ташқари мактабдаги ўқишимни ҳам якунлаб қўймоқчиман. Ота-онам 30 йилдан буён мени шу сабабли уришиб келади”, - дейди Буффон.

Буффоннинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)