Бу мавсум кучли бешлик чемпионатлари орасида энг кўп гол Италияда киритилди

Расман Европанинг кучли бешлик чемпионатлари – АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1  якунланди.

Эътиборлиси, улар орасида сермаҳсуллик бўйича Италия чемпионатига етадигани бўлмади. Айнан А Серияда энг кўп гол урилди. Аниқроғи, ўтказилган 38 тур учрашувларида жами 1154 та тўп киритилди. Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 3,04 тадан гол тўғри келади, дегани.

Кейинги ўринлардан эса АПЛ (1034), Бундеслига (982), Ла Лига (942) ва Лига 1 (704) жой олди. Бироқ, улар орсида фақатгина Франция чемпионати коронавирус туфайли муддатидан аввал якунланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)