Бу ҳужумчи Икардининг йўқлигини билдирмайди

Мауро Икардини ПСЖга сотишга қарор қилган “Интер” ўзига янги ҳужумчи олади. Миланликлар икки йил давомида кузатувда бўлган бразилиялик Кунья билан алоқага чиқди.

Кунья аслида “Лейпциг” вакили эди. Лекин Тимо Вернерга рақобатда бас келолмаган футболчи январь ойида 18 миллион евро эвазига “Герта”га ўтди.

Шундан сўнг, унинг ўйини очилди. Янги жамоасида еттита ўйинда майдонга тушган 21 ёшли форвард 4 та гол урди ва битта самарали пас узатди.

Испанларнинг таклифи "Интер" эътирозига сабаб бўлди

“Интер”нинг очкўзлиги “Барса”ни қийнаяпти

ПСЖ Икардини “Интер”дан оладиган бўлди. Фойдани эса “Ювентус” кўради

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)