Бу 53 ёшли Майк Тайсон...Тайсон Фьюри, Уайлдер ёки Жошуа эмас! (Видео)

53 ёшли афсонавий боксчи Майк Тайсон яна спортга қайтиши ва бир нечта кўргазмали жангларда иштирок этишини билдирган эди. Унинг учун рақиблар ҳам пайдо бўла бошлаганди. Жумладан, собиқ ҳамюртимиз Олег Маскаев ҳамда яна бир фахрий Эвандер Холифильд ҳам рингга қайтиб, "Темир Майк" билан кўргазмали жангда тўқнаш келишга рози эканлигини билдирганди. 

Тайсон эса, нияти жиддий эканлигига ишора қилиб, машғулотларга зўр берган. У ўз Instagram саҳифасига зарбалар устида ишлаётган жараёнини жойлаган. Томоша қилинг ва баҳо беринг... У 53 ёшга ўхшайдими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)