Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Жейдон Санчо мавсум якунланганидан сўнг, жамоани тарк этиши мумкин.

Маълум бўлишича, дортмундликлар ярим ҳимоячини ёзда сотиб юборишга қарши эмас. Бунга сабаб қилиб, немислар Эрлинг Ҳолландни харид қилганликлари кўрсатилмоқда.

Санчонинг клуб билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномаси бор. "Боруссия" раҳбарияти ярим ҳимоячини ўз ватани Англияга қайтиш истаги борлигини яхши билади.

Шу қаторда, "Боруссия" клуби футболчининг трансферидан 100 млн фунт ишлаб олмоқчи. Ярим ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)