Боксчимиз супер зарба билан мағлубиятни ғалабага айлантириб юборди (фото)

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар ўртасида энг ёши каттаси бўлган Шерзод Ҳусанов икки йиллик танаффусдан сўнг яна катта рингга қайтди.

Польшада ташкил этилган профессионал бокс кечасининг асосий жангида ҳамюртимиз мезбонлар вакили Роберт Паржежевски билан куч синашди. 10 раундлик ушбу жангда Робертнинг имконияти юқори баҳоланганди. Чунки ўта кучли зарбага эга боксчи 26 та жангдан 25 тасида зафар қучган ва 16 марта рақибларини нокаутга учратган эди.

00099VVMU8LCYQTW-C125-F4

Айнан кучга тўлган 26 ёшли Роберn Паржежевскига қарши рингга чиққан Шерзод Ҳусанов эса фаолиятида икки марта бир неча йиллик танаффус олган. Профессионал боксчилик фаолиятини 2007 йилда бошлаган ҳамюртимиз 2014 йилгача 18 та ғалаба ва битта дуранг билан бокс тушишни тўхтатди. Орадан уч йил ўтиб, яна қўлқопни қўлга олиб, кетма-кет учта жангда зафар қучди.

Ҳусанов фаолияти давомида россиялик Кирил Самодуров, Максим Чемезов, Тимур Нергадзе, Александр Валиахметов ва эстониялик Павел Семёнов каби мағлубиятга учрамаган боксчиларни биринчи бўлиб енга олган.

Img_0739-800x600

Бундан икки йил муқаддам Польшада мезбонларнинг енгилмас боксчиси Дамиан Жонакка қарши ўтказилган учрашув Шерзод Ҳусановга қимматга тушди. Ҳакамлар тенг курашлар остида ўтган беллашувда очколар ҳисобидаги ғалабани мезбон боксчига бериб юборди. Жонак фаолиятидаги 41-муваффақиятини тантана қилган бўлса, Шерзод биринчи бор рингни боши эгик олда тарк этди. Шундан сўнг икки йил дам олган ўзбек боксчиси мана яна рингга қайтди. Фаолиятини ғалабали серияси тўхтаган Польшадан қайта бошлади.

Роберт Паржежевски билан бўлган жанг мезбон боксчининг устунлигида бошлади. Жанги анча фаол бошлаган польшалик чарм қўлқоп устаси дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал қилди. Бироқ, катта тажриба соҳиби бўлган 40 ёшли Шерзод Ҳусанов иккинчи раундда қулай фурсатни пойлаб, битта супер зарба билан рақибини рингга қулатди.

maxresdefault_14

Шерзод фаолиятидаги 22 ғалабаси ва ўнинчи нокаутини қўлга киритган бўлса, Паржежевски беш йилдан сўнг иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу Роберт учун профбоксдаги унутилмас биринчи техник нокаут бўлди.

Шу ўринда, Шерзод Ҳусанов ўз даврида ҳаваскор боксда ҳам муваффақиятли фаолият олиб борганини таъкидлаш лозим. Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси жаҳон ва Осиё чемпионатларининг биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган. Осиё ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган.

Шерзод Ҳусанов мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилгани учун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар