Боксчи қизларимиз Беларусдаги турнирда 5та олтин медаль қўлга киритди

Беларуснинг Орша шаҳрида бокс бўйича Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган мураббий А.К.Колчин хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди.

Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, финалгача 7 нафар боксчи қизимиз етиб келганди.

Бироз аввал финал жанглари якунига етди. Унга кўра, 5 нафар боксчимиз финалда ғалаба қозонган ҳолда, олтин медалга эга чиқди.

Турнир якунига кўра, мусобақада қатнашган 8 боксчимизнинг барчаси Ўзбекистонга медаль билан қайтадиган бўлди.

Боксчи қизларимиз турнирда қуйидаги натижа кўрсатишди:

Олтин медаль:
-51 кг: Гуласал Султоналиева
-54 кг: Ситора Шогдарова
-60 кг: Дилфуза Бекова
-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Кумуш медаль:
-60 кг: Зиёда Ярашева
-69 кг: Хадичабону Абдуллаева

Бронза медаль:
-57 кг: Ситора Турдибекова

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)