Бокс. Зокиров, Музаффаров, Абдуллаев жаҳон чемпионати олтин медали учун курашни давом эттиради

Польшада давом этаётган бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун куннинг иккинчи ярмида ўғил болалар ўртасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. 

-52 кг вазнда Шаҳзод Музаффаров финал йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида ҳабар берган эдик.

-69 кг вазнда Аълохон Абдуллаев россиялик Чирав Ашалаевга имкониятни бой берди ва бронза медали эгасига айланди.

-81 кгли боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев қийин кечган баҳсда Черногория вакили Питер Лижесевичдан устун келди. 

+91 кгда Жаҳонгир Зокиров Венгрия терма жамоаси аъзоси Левенте Киссни мағлуб этган ҳолда олтин медаль учун баҳсни давом эттирадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар