Бокс: Норасмий жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни банд этганини биласизми?

Россиянинг Ханти -Мансийск шаҳрида ўн еттинчи бор, бокс бўйича ташкил этилган нефт қазиб чиқарувчи мамлакатлар кубоги ҳам ўз якунига етди.
Унда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 2 та бронза медали билан Россиядан кейин иккинчи ўринни қўлга киритишди. Учинчи ўрин эса, Қирғизистон терма жамоасига насиб этди.