Бокс: Жаҳон Кубогига асос солинадими?
Ads

Россия бокс федерацияси бош котиби, Халқаро федерация (AIBA) Ижроия қўмитаси аъзоси Умар Кремлёв Екатеринбургда якунланган жаҳон чемпионати Россияда ўтказиладиган сўнгги йирик турнир эмаслигини таъкидлади.

- Бокс бўйича Жаҳон Кубогини келаси йили Россияда бўлиб ўтишини хоҳлаймиз, лекин аввал унга асос солишимиз керак. Aйнан биз AIBA Ижроия қўмитаси аъзолари билан суҳбатлашдик. Россия бокснинг қудрати ва ХОҚ билан боғлиқ қийинчиликларни ҳисобга олиб, барча боксчилар AIBAни қўллаб-қувватлаш учун келишди. Бундан ташқари, амалдаги жаҳон ва олимпия чемпионлари Жаҳон чемпионатида иштирок этишди, шу қадар улкан рақобат борки, бутун бокс олами Халқаро федерацияни қўллаб-қувватлайди ва унинг тез тикланишини кутмоқда. AIBA-да ислоҳотлар аллақачон бошланган ва ўйлайманки, яқин келажакда федерацияни фақат юксалишлар кутмоқда. Кейинги йили AIBA  нафақат ўз аҳамиятини тиклайди, балки энг яхши спорт федерацияси бўлади", - деди Кремлёв.