Бокс. Жаҳон чемпионатида илк финалчиларимиз маълум бўлди

Бугун бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Бироз вақт олдин, кундузги дастур доирасидаги баҳслар ўз ниҳоясига етди. 

-57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекова ўшбу босқичда ҳиндистонлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан чекланадиган бўлди.

-54 кг вазнли боксчимиз Нигина Ўктамова россиялик боксчига қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди!

-60 кг вазнли боксчимиз Дилфуза Бекова қозоғистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан Ўзбекистонга қайтадиган бўлди.

-64 кг вазнли боксчимиз Моҳинабону Абдуллаева латвиялик рақибасига қарши жангда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди!

 -75 кг вазнли боксчимиз Соҳиба Рўзметова қозоғистонлик чарим қўлқоп устасига қарши жанг қилиб, имкониятни бой берди. Бу орқали Соҳиба терма жамоамизга тўртинчи бронза медалини тақдим этди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар